Оқдарёлик тракторчининг техник паспортсиз, ҳайдовчилик гувоҳномасисиз бошқарувда келаётгани маълум бўлди

Агроинспекциянинг Самарқанд вилояти бошқармаси ишчи гуруҳи томонидан Оқдарё туманида ўтказилган мониторинг тадбирларида қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди.

Жумладан, “A.Темур” муқобил МТП ҳудудидаги Қарқарали қишлоғида ҳаракатланиб келаётган “Т-28Х4МС” русумли, давлат рақам белгиси 30 ЛA 209 бўлган ўт ўриш комбайни кўздан кечирилганда, техника воситасининг бурилиш, тўхташ чироқлари ишламаслиги ҳамда мажбурий техник кўрикдан ўтмаганлиги аниқланди.

“Зарафшон” ММТП ҳудудида фуқаро Ш.Г. “ТТЗ-80.11” русумли чопиқ тракторни техник паспорти ва ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмасдан бошқариб келаётгани маълум бўлди.

Туманнинг Наврўз маҳалласи Олчин қишлоғида яшовчи фуқаро З.Х.га тегишли “Т-28х4МС1” русумли транспорт тракторининг ҳаракатланиш қисми ва руль бошқарув тизими носоз эканлиги аниқланди.

Мониторинг давомида фуқаро Ф.Ж. “ЕW-145” русумли эксковаторни Лойиш шаҳарчаси Меҳнат кўчасида техник паспорт ва йўл варақаси бўлмасдан бошқариб кетаётгани аниқланди.

“Ўзагроинспексия”нинг вилоят бошқармаси ахборот хизматининг хабар беришича, мазкур ҳолатлар юзасидан Ўзбекистон Республикасининг МЖтКнинг тегишли моддалари билан мамурий баённома расмийлаштирилган.