Тракторларга янги русумли давлат рақамлари берилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 апрелдаги “Қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларидан фойдаланишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан тракторчи-машинист гувоҳномаларини расмийлаштириш, техникаларни рўйхатдан ўтказиш, техник паспорт ва техник гувоҳномаларнинг янги намуналарини бериш Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси томонидан амалга оширилиши белгиланган.

Қарор ижросини таъминлаш мақсадида инспекциянинг Самарқанд вилояти бошқармаси томонидан 2019 йилнинг ўтган даври мобайнида жами 3 минг 172 та қишлоқ хўжалиги техникалари рўйхатга олинган бўлиб, 2855 та давлат рақам белгилари ҳамда 2891 та техник паспорт берилиши таъминланди.

Шунингдек, ўтган давр мобайнида 5277 та қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникалари техник кўрикдан ўтказилиб, 1 миллиард 244 миллион сўмлик давлат хизматлари кўрсатилди.

Қишлоқ хўжалиги тизимида замонавий техникалардан фойдаланишни янада кенгайтириш мақсадида вилоятимизга 1150 та ҳар хил қишлоқ хўжалиги техникалари ва агрегатлар келтирилган.

“Ўзагроинспекция”нинг Самарқанд вилояти бошқармаси ахборот хизмати.