2020 йил 1 мартдан бутун республикада тракторчи-машинистларнинг ҳайдовчилик ҳужжатлари алмаштирилади

Қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларидан фойдаланишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди (325-сон, 17.04.2019 й.), деб хабар бермоқда ҳуқуқий ахборот канали.

Қарорга мувофиқ:

- 2019 йил 1 декабрдан Тошкент шаҳрида, 2020 йил 1 мартдан бутун республикада тракторчи-машинист гувоҳномасининг, техник паспорт ва техник гувоҳноманинг (гувоҳномалар) янги намуналари берилади;

- 2020 йил 1 март – 2020 йил 31 декабрда эски намунадаги гувоҳномалар эгаларининг аризасига кўра, мажбурий техник кўрикдан ўтказишда, олди-сотди, рўйхатдан ўтказиш ва чиқариш даврида алмаштирилади;

- 2021 йил 1 январь – 2022 йил 31 декабрда эски намунадаги гувоҳномалар мажбурий алмаштирилади;

- эски намунадаги гувоҳномалар 2023 йил 1 январдан ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.