Тракторда юзага келган ёнғин оқибатида ҳайдовчи куйиш жароҳати олди

Жорий йилнинг 15 сентябрь куни соат 14:00 да Сурхондарё вилояти Қизириқ тумани Янгиобод маҳалласи ҳудудидан ўтувчи “Ангор-Қизириқ” йўналишида ҳаракатланиб кетаётган тракторда ёнғин келиб чиққан.

Ҳодиса жойига 1 та ёнғин ўчириш бўлинмаси юборилган. Бўлинма воқеа жойига етиб борган вақтида трактор тўлиқ ёнаётганлиги аниқланган. Кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин бартараф этилган.

Ўзбекистон Республикаси ФВВ ЁХББ ОАВ билан ҳамкорлик қилиш бўлинмасининг хабар беришича, трактор ҳайдовчиси, 1990 й.т. фуқаро У.Э. куйиш тан жароҳати олиб, шифохонага юборилган.

Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.