Оралиқ сайловлар: Байден, Трамп ва Обама тарафдорларини овоз беришга чақирмоқда

АҚШ президенти Жо Байден ва собиқ президентлар Дональд Трамп ва Барак Обама якшанба куни тарафдорларини бўлажак оралиқ сайловларда овоз беришга чақирди, дея хабар бермоқда The Hill.

"Бу бутун халқ учун ҳал қилувчи дақиқадир, биз ҳаммамиз ягона фронт сифатида бирлашишимиз керак", деди Байден Демократлар тарафдорлари олдида қилган чиқишида.

"Агар мамлакатимиз вайрон бўлишини тўхтатиб, Америка орзусини сақлаб қолмоқчи бўлсангиз, 8 ноябрь куни республикачиларга овоз беринг ", деди Оқ уйнинг собиқ раҳбари Трамп.

У демократлар чораларини кескин деб атаб, иммиграция, инфляция ва ташқи сиёсатини танқид қилди.

Обаманинг таъкидлашича, ҳозир аксарият сайловчиларни инфляция муаммоси ташвишга соляпти. Сўровларга кўра, бу масалада сайловчилар республикачиларга ишонади.

Эртага ўтадиган оралиқ сайловларда америкаликлар Вакиллар палатаси, Сенатнинг учдан бир қисмини, қонун чиқарувчи ассамблея ва губернаторларни сайлайди. Сўровлар Вакиллар палатаси ва Сенат устидан назоратни тиклаш учун республикачилар яхши имкониятга эгалигини кўрсатмоқда.