Ўртача пенсия миқдори 764 минг сўмдан 841 минг сўмгача ошади
- 02.08.2020 16:57
- 267
- Иқтисодиёт
2020 йил 1 сентябрдан бошлаб пенсиялар, болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга, зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақалар миқдори 10 фоизга оширилиши жорий йил январь-июль ойларидаги инфляция кўрсаткичларидан 4,3 фоиз юқоридир.
Бу 2,8 миллион кекса ёшдаги фуқароларни, 687 минг нафар ногиронлиги бўлган шахсларни, 210 мингдан ортиқ боқувчисини йўқотган шахсларни пандемия даврида моддий қўллаб-қувватлаш имконини беради.
Бунда, ўртача пенсия миқдори 764 минг сўмдан 841 минг сўмгача ошади.
Болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа миқдори амалдаги 466 680 сўмдан 513 350 сўмгача кўпаяди.
Шунингдек, пенсия тайинлаш учун зарур иш стажига (7 йил) эга бўлмаган, ҳаёти давомида Пенсия жамғармасига умуман бадал тўламаган 37,5 минг нафар кекса фуқарога бериладиган нафақа ойига 315 030 сўмгача оширилади.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа