Осиё мамлакатларининг бирида коронавирусни мутацияга учраган янада хавфли штами аниқланди

Филиппинда коронавирусни мутацияга учраган штампи аниқланди. У одатий коронавирус инфекциясидан юқимлироқ эканлиги айтилмоқда. Бу ҳақда The Straits Times нашри хабар берди.

Филиппин геномларни ўрганиш маркази, янги G614 штампи Кесон-Ситида касалланган айрим беморларда аниқланганлиги тўғрисида маълум қилди. Шифокорлар тақдим этган маълумотга кўра, мутация июнь ойида шакллана бошлаган, ўша вақтда унинг излари Малайзияда аниқланган. Айрим маълумотларнинг гувоҳлик беришича, вируснинг бу тури касалликни оғирроқ кечишига сабаб бўлади. 

“Бироқ, G614 ташувчилари ҳақиқатдан ҳам дастлабки штаммларга нисбатан юқимлироқ эканлиги ноаниқлигича қолмоқда. Шу билан бирга, мутация клиник кўрсаткичларга таъсир кўрсатмайдиганга ўхшамоқда”, - таъкидлашди мутахассислар. Вируснинг бу тури оқибатида ўлимлар сони ортмаётганлиги ва касаллик аломатларида ҳам фарқ қайд этилмаётганлиги таъкидланмоқда.

Генетика мутахассисларининг сўзларига кўра, G614 штампини ўрганиш фойдадан ҳоли бўлмайди, бу уларга коронавирусни яхшироқ тушунишга ёрдам беради.