От спорти: Самарқанд ва тошкентлик чавандозлар Ўзбекистон терма жамоаси сафида олтин медалга эга чиқди

Пойтахтимиздаги «Universal Horses Stable» мажмуасида от спорти бўйича «CS01*-W LONGINES FEI JUMPING NATIONS CUP EURASIAN LEAGUE» жамоавий мусобақаси ўтказилди.

Мусобақада ҳамюртларимиздан ташқари Қирғизистон, Қозоғистон ва Россиядан келган чавандозлар икки даврадан иборат конкур йўналишида баҳслашди. Жамоавий баҳсда Ўзбекистон терма жамоаси таркибида самарқандлик Абдураҳмон Абдуллаев, тошкентлик Аъзам Толибоев, Оқил Собиржонов, Дилшод Шокиров каби тажрибали спортчилар иштирок этди.
Ушбу жамоа илк давраданоқ пешқадам бўлиб олди ва биринчи ўринни ҳеч кимга бермади. Иккинчи ўриндан Қозоғистон ва Қирғизистон термалари жой олди.

Олтин медални қўлга киритган чавандозларимиз шарафига мадҳиямиз янграб, Ватан байроғи баланд кўтарилди.

Жавоҳир Тошхўжаев.