Олий таълим муассасаларига ўқишга киришда кимлар имтиёзга эга?
Айни кунларда бу саволнинг жавоби кўпчилик абитуриент ва уларнинг ота-оналарини қизиқтирмоқда.
Қуйидаги абитуриентлар олий таълим муассасаларига ўқишга киришда имтиёзга эга:
— Қуролли Кучлар ҳарбий хизматчиларининг фарзандлари;
— халқаро ва республика олимпиадалари, танловлар ва мусобақалар ғолиблари бўлган битирувчилар;
— Зулфия номидаги Давлат мукофоти лауреатлари;
— “Мард ўғлон” давлат мукофоти соҳиблари;
— “Йилнинг энг яхши тарбиячиси” республика танлови ғолиблари;
— тиббиёт муассасалари ҳамшираларининг “Ҳамшира” республика танлови ғолиблари;
— Бадиий академиянинг тасвирий санъат бўйича республика танлови ғолиблари;
— “Ниҳол” мукофоти совриндорлари;
— Ўзбекистон ёшлар иттифоқи республика комиссияси берган тавсиянома совриндорлари (педагогика йўналишларига);
— тўлиқ давлат таъминотидаги етим болалар;
— Қуролли Кучлар сафида ҳарбий хизматни ўтаб, ҳарбий тавсияномага эга бўлганлар;
— чет тилини билиш даражаси тўғрисида давлат намунасидаги В1 ва ундан юқори даражадаги сертификатга эга абитуриентлар;
— ҳарбий қисм қўмондонлиги ва Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти тавсияномасига эга бўлганлар;
— ички ишлар органлари ходимларининг фарзандлари.
Шунингдек:
— Исҳоқхон Ибрат номидаги хорижий тилларга ихтисослаштирилган мактаб-интернатнинг бутун ўқиш даврини аъло баҳоларга ўқиган битирувчилари;
— мутахассислиги бўйича 5 йил иш стажига эга хотин-қизлар;
— эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизлар;
— ички ишлар органларида 3 йилдан ортиқ иш стажига эга профилактика (катта) инспекторлари;
— иқтисодиёт тармоқларида камида 5 йил иш стажига эга фуқаролар;
— Тошкент давлат юридик университети қошидаги академик лицейнинг битирувчилари.