Ўтмиш садоси: 4000 йиллик сарой
- 20.02.2024 18:19
- 88
- Ўқинг, қизиқ!
Хитойнинг Хенан провинциясида археологлар ёши 4 минг йил бўлган сарой ва омборхона харобаларини аниқладилар. Бу топилмалар Чжэнчжоу шаҳридаги “Чжусю” ибодатхонаси харобаларидир.
Сарой ва омборхона қадимги Хитойда - эрамиздан аввалги 2070 йилдан 1600 йилгача ҳукмронлик қилган Сия сулоласи даврида барпо этилган.
Қазиш ишлари чоғида ер остида катталиги 1800 кв/метр - узунлиги 60 метр, эни 30 метр бўлган майдон аниқланди. Сарой харобаларида ўша даврга тегишли қурилиш, кулолчилик, дурадгорлик ва бошқа меъморчилик буюмлари сақланиб қолган.
Археологларнинг сўзларига қараганда, топилма қадимги шимолий Хитойда одамлар яшаш тарзи, уй-рўзғор маиший буюмлари, ғаллани омборхонада сақлаш технологияси, тараққиёт даражасини ўрганиш, лалми деҳқончилик усуллари тарихи билан танишиш имконини беради.
Т.Шомуродов тайёрлади.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қарнабота ғорида қандай синоат яширинган?
- Кеча, 18:10
- Саёҳат