Ўтмишдан келган одам. Насиб қилмаган хазина

Турли даврларда ўтмишдан келган одамлар ҳақида афсона ва миш-мишлар юради. Буни қарангки, бу беҳуда эмас экан.

1950 йилда АҚШда рўй берган ҳодиса афсоналарда жон борлигини кўрсатди, яъни одамлар ўтмишдан келган одамга гувоҳ бўлишди. Ўшанда ғира-шира оқшом тушганида Нью-Йоркнинг Таймссквер районидаги майдонда ўткинчилар 100 йил аввалги урфда кийинган эркакни кўрдилар. У ўша даврда мода бўлган узун қора пальтода, узун мўйлов қўйган ва оёғига боғичли ботинка кийган эди.

Эркак тўсатдан пайдо бўлди, ҳодиса кутилмаганда ҳаво шарини ёрилишидан чиқарадиган товуш билан кечди. У одам саросимада теварак-атрофга олазарак алангларди. Гувоҳларнинг айтишича, у йўл белгилари ва машиналарга қўрқиб ва ҳадик билан боққан, илгари бунақа нарсаларни кўрмагандан довдираб қолган эди. Бироз ўтгач, светофорнинг тасдиқловчи сигналида йўлни кесиб ўтмоқчи бўлганида машина остида қолган. Марҳумнинг чўнтагида 1870 йиллардаги ҳужжатлар, 70 долларга яқин пул, 1876 йилда Филадельфияга жўнатилган хат квитанцияси ва ўша даврга хос бошқа буюмлар бор эди.

Полиция департаменти ҳодисани текширишни терговчи Хюберт Римга топширди. Рим эски архив ҳужжатларини кўтарди ва ўтмишда ҳақиқатан ҳам шундай одам - Родалф деган киши яшаганини аниқлади. У бедарак йўқолган экан. Таймс-Скверда машина остида қолган одам ўша Родалф эди…

***

Америкалик хазина қидирувчи Жей Мискович бир куни эски хазина харитасини сотиб олди. Дўстлари Мискович устидан кулишди: “Пулни бекорга сарфлаганига қаранг, эси жойидамас бунинг”.

Мискович уларга эътибор бермай харитада кўрсатилган хазинани топишга отланди. Буни қарангки, харита чиндан ҳам ҳақиқий бўлиб чиқди. Мискович харитага қараб 2010 йилда Флорида қирғоқлари бурунда хазинани топди. Хазина 1 миллион доллар турадиган жавоҳирдан иборат эди.

Аммо у Мисковичда насиб этмади. Жавоҳирнинг турган-битгани жанжал бўлди. Федерал ҳокимият уни сотишни таъкидлади, суд жараёни бошланди. Суд бир неча йил, яъни охир-оқибат Мисковичнинг ўлиги топилгунча давом этди. Расмий тахминларга кўра, у ўз жонига қасд қилган эмиш. Жавоҳирларга нима бўлгани эса ҳозирча ҳам номаълум.

Т.Шомуродов тайёрлади.