ОТМларда таҳсил олаётган етим болалар давлат қарамоғида бўлади
- 24.11.2020 11:00
- 66
- Таълим
Ҳукумат қарорига кўра, етим болалар ва ота-онаси ёки бошқа қонуний вакилларининг қарамоғидан маҳрум бўлган болалар барча таълим муассасалари, шунингдек, ОТМда таълим-тарбия оладиган муддатда тўлиқ давлат таъминотида бўлади.
Таълим муассасаларида ўқувчиларнинг шахсий харажатлари учун ҳар ойда БҲМнинг 2 баравари миқдорида (446 минг сўм) пул маблағлари тўланади.
Тўлиқ давлат таъминоти ўз ичига:
➖ пул нафақалари;
➖ озиқ-овқат маҳсулотлари;
➖ кийим-бош, пойабзал ва бошқа буюмлар;
➖ транспорт карточкаларини олади.
Давлат таъминотида бўлган болаларга таълим муассасасини битираётганда, ишга қабул қилинаётганда кийим-бош, пойабзал ва бошқа буюмлар сотиб олиш учун БҲМнинг 100 баравари (22 миллион 300 минг сўм), йўл харажатлари учун БҲМнинг 5 баравари (1 миллион 115 минг сўм) миқдорида битирув нафақаси берилади.