«Ой пойгаси»да ким ғолиб чиқар экан?

«Роскосмос» «ой тендери»ни эълон қилди. Давлат корпорацияси одами ойга учиш хавфсизлигини таъминловчи компания топилса, унинг билан 1,7 млрд. рублга шартнома тузишга тайёр.
Хўш, Ойга учиш нимага зарур?

Гап шундаки, биринчидан, америкаликлар, хитойликлар, ҳиндлар, ҳатто Саудия Арабистони фуқаролари орасида Ойга саёҳат қилишни истовчи фуқаролар кўпаймоқда. Иккинчидан, етакчи мамлакатларни Ой бойликлари қизиқтирмоқда. Хусусан, Ойга учирилган космик аппаратлар – совет лунаходи», Американинг «Сервейор-1» ва бошқа ўнлаб аппаратлар орқали олинган Ой тупроғи намуналари кимёвий таркиби ана шундан дарак беради.

Робот-президент
Бир неча йил олдин Янги Зеландияда дунёда биринчи хаёлий сиёсатчи яратилганди. Сэм номли бот билан Фейсбук орқали мулоқот қилиш мумкин. У турли оммавий-сиёсий мавзуларда фикр билдириши ва маҳаллий даражадаги сайловларда иштирок этмоқчилигини айтиш мумкин.
Сэм ўз билимини ошириб боради ва кундан-кунга сиёсий вазиятларни яхшироқ тушунади.

Омма кайфиятини чуқурроқ англайди. Ҳозирги замон сунъий интеллект тизими сайловчилар ва уларнинг мақсадлари ҳақида салмоқли маълумотлар тўпламини ишлай олади, таҳлил қилади, бебаҳо маслаҳатлар беради. Яқин келажакда уларга давлат постларини ишониб топширилса ажаб эмас. Бунинг устига роботлар пора олмаслиги аниқ. Мадрид университетининг яқиндаги сўровлари шуни кўрсатдики, 51 фоиз европаликлар амалдорлар ва депутатларни сунъий интеллектга алмаштиришига рози. Хитойда бундай фикрдагилар янада кўп – 75 фоиз. Бу шуни билдирадики, эртами-кечми бирорта мамлакат президентлигига робот сайланиши ҳеч гап эмас.

«АиФ» (2021 й 40-сон)дан Т.Шомуродов тайёрлади.