Ойга учиш неча пул
“Роскосмос” Ойга учишнинг 400 миллиард рублдан 1,7 триллион рублгача баҳолади. 1975 йилда тугалланган “Апполон” космик дастури” америкаликларга ўша пайтдаги курс бўйича 25 миллиард долларга тушганди.
НАСА ҳозирги тайёргарлик босқичида Ой дастури – “Артемида”га аллақачон 50-60 миллиард доллар сарфлаб қўйди, афтидан лойиҳа 10 миллиард долларни ташкил қиладиганга ўхшайди.
“Темир гумбаз” қанчалик ишончли?
Исроилнинг ракетага қарши мудофаа “Темир гумбази” нечоғлик ишончли? Бу тизим ракетага қарши мобиль батареялардан ташкил топган бўлиб, 90 фоиз душман ракетасини осмонда йўқ қилиши мумкин экан. Аммо яқинда Фаластин билан бўлган қуролли тўқнашувда у душман фойдаланаётган бошқарилмайдиган ракеталарни тутишга ожизлик қилиб қолди.
Қайта тирилишга ишонишмоқда
Кейинги йилларда тобора кўпроқ одамлар танани узоқ вақт музлатиб сақлайдиган компания – Крионикага мурожаат қилишмоқда.
Мижозлар "Келажакда фан шундай юксак даражага етадики, узоқ йиллардан кейин бизни эритиб, тирилтиради", деб ишонишмоқда ва бу амалиётга катта пул тикишмоқда.
“АиФ” (2021 й, 22-сон)дан Т.Шомуродов тайёрлади.