Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ташкил этилганига 21 йил тўлди

Шу муносабат билан Самарқанд давлат университетида тадбир ташкил этилди.

Унда вилоятдаги корхона ва ташкилот раҳбарлари, тадбиркорлар, фермерлар, ЎзЛиДеП маҳаллий Кенгашлар депутатлари, партия фаоллари ҳамда “Ёшлар қаноти” ва “Аёллар қаноти” вакилларидан иборат 250 нафардан зиёд вилоят жамоатчилиги иштирок этди.

Тадбир аввалида вилоятда партия фаолияти  сарҳисоби ва галдаги устувор вазифаларни белгилаб олишга қаратилган режалар ҳақида гапирилди.

Таъкидланишича, партиянинг вилоятдаги тузилмалари томонидан олиб борилган самарали фаолият туфайли партиянинг бошланғич ташкилотлари сони ҳамда партия аъзолари сафи сезиларли равишда ошиб боряпти. Хусусан, 2003 йилда партиянинг вилоят Кенгашидаги бошланғич ташкилотлари сони 175 та, аъзолар сони эса 2061 нафарни ташкил этган бўлса, 2024 йилнинг ҳозирги даврига келиб, партиянинг вилоят Кенгашидаги бошланғич ташкилотлари сони 1450 тага етган, аъзолар сони эса 155 минг нафардан зиёдни ташкил этиб, БПТлар сони 1275 тага ҳамда аъзолар сони қарийб 152 минг 900 нафарга ошган.

Бугунги кунда партия вилоят Кенгашидан номзоди кўрсатилиб, халқнинг ишончини қозонган 16 туман ва шаҳар Кенгашларига сайланган 124 нафар депутат ўз сайлов округларидаги муаммоларга  ечим топиш йўлида ташаббус кўрсатмоқда.

ЎзЛиДеПнинг вилоятдаги 155 минг нафардан зиёд аъзоларининг 76 мингдан ортиғини ёшлар ташкил этади. “Аёллар қаноти”нинг ҳам жамиятда ўз ўрни бор. Жумладан, “Оилавий тадбиркорликдан мустаҳкам оилага”, “Соғлом оила - мустаҳкам оила” лойиҳаси, “Фермер аёллар”, “Фаровон оила”, “Бунёдкор аёл” номли лойиҳалар ҳамда “Ишбилармон аёл” кўрик-танлови доирасида жойларда турли мавзуларда тадбирлар ўтказилиб келинмоқда. Биргина “Ишбилармон аёл” кўрик-танловини айтадиган бўлсак, “Ишбилармон аёл” - партиянинг аёллар ижтимоий-иқтисодий фаоллигини оширишга йўналтирилган кўплаб лойиҳаларидан бири. Бу лойиҳа 10 йилдан ортиқ вақт давомида ўтказиб келиняпти. Унинг доирасида ҳар йили 20 мингдан ортиқ аёл ўз тадбиркорлигини йўлга қўймоқда.

Тадбир якунида сайлов жараёнида ва тарғибот тадбирларида фаол иштирок этган партия аъзолари, депутатлар ва ОАВ вакилларига ташаккурномалар топширилди.