Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг ҚАРОРИ
Самарқанд вилоятида бўшаб қолган ўринга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзоси сайловини ўтказиш тўғрисида
“Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 61-моддаси ва “Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
- Самарқанд вилояти давлат ҳокимияти вакиллик органлари депутатларининг бўшаб қолган ўринга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзоси сайлови бўйича қўшма мажлиси 2019 йил 25 январь куни соат 14:00да Самарқанд вилояти ҳокимлигининг катта мажлислар залида ўтказилсин.
- Мазкур қарор халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашига ижро учун юборилсин.
- Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида, шунингдек бошқа манбаларда эълон қилинсин.
Марказий сайлов комиссияси
Раиси М.Абдусаломов
Тошкент шаҳри,
2019 йил 18 январь.