Ўзбекистон сайлов қонунчилигида жиддий ўзгаришлар бўлиши кутилмоқда

Regulation.gov.uz порталига «Ўзбекистон миллий сайлов тизимини янада демократлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент фармони лойиҳаси жамоат муҳокамасига қўйилди.

Унга кўра, Марказий сайлов комиссияси қуйидаги ўзгартиришларни киритишни таклиф этмоқда:

- партияларга хусусий маблағларни жалб қилишга рухсат бериш;

- сайловларни ўтказиш санасини декабрь ойидан март ойига кўчириш;

- сайловчиларнинг қўллаб-қувватловчи имзоларини тўплашни бекор қилиш;

- сайлов бюллетенида номзоднинг лавозими ва иш жойи ҳақидаги маълумотларни бермаслик;

- "мутлақ кўпчилик" қоидаси ўрнига "нисбий кўпчилик" қоидасини ўрнатиш;

- суд томонидан муомалага лаёқатсиз, деб топилган шахсларга сайлаш ҳуқуқини бериш;

- бир номзод фақат битта вакиллик органига депутат этиб сайланиши қоидасини ўрнатиш ва бошқалар.

Фармон лойиҳасининг муҳокамалари 4 июнгача давом этади.