Ўзбекистон - умумий уйимиз!

Шу кунларда юртимиз бўйлаб мустақиллигимизнинг 32 йиллиги муносабати билан “Янги ҳаёт учун, янги Ўзбекистон учун” шиори остида маданий-маърифий тадбирлар, давра суҳбатлари ўтказилмоқда.

Ана шундай тадбирлардан бири Самарқанд шаҳридаги “Дўстлик уйи”да ташкил этилди. “Ўзбекистон умумий уйимиз” шиори остида ўтказилган давра суҳбатида вилоятимизда фаолият кўрсатаётган 11 та миллий маданият марказлари раислари ва аъзолари иштирок этди.
Тадбирда сўз олганлар бугунги кунда юритимизда турли миллат ва элатлар вакиллари ўртасидаги ўзаро дўстлик ва ҳамжиҳатлик муносабатларини мустаҳкам сақлаш, ўз тариxини ўрганиш, маданияти ва санъати, урф-одатлари ва анъаналарини сақлаш ҳамда ривожлантиришга кўмаклашишга катта ҳисса қўшаётганлиги алоҳида таъкидлашди.
Давра суҳбатининг давоми “Ёшлик” истироҳат боғида ташкил этилган маданий тадбирга уланиб кетди. Унда Самарқанд шаҳрида истиқомат қилаётган турли миллат вакиллари иштирок этди. Тадбир қатнашчиларининг, гарчи миллати, тили, эътиқоди турлича бўлса-да, мақсади ягона эканлиги уларнинг ҳар бир чиқишида, куй-қўшиқларида ўз ифодасини топди.