Ўзбекистонда нега интернет тезлиги паст?
Бугунги кунда мобил алоқа интернет хизматлари талабга жавоб бермаяпти. Бу бўйича нима ишлар қилинаётгани ҳақида АКТ вазирлиги матбуот котиби Шерзод Аҳматов АОКА штабида бўлиб ўтган брифингда маълум қилди.
— Бугунги кунда оператор ва провайдерларнинг мурожаатларни қабул қилувчи "колл-центр"ларда жами 650 дан ортиқ ходим фаолият юритмоқда.
Техник хизмат кўрсатиш бригадаларида 1000 дан ортиқ малакали мутахассислар ишламоқда. Улар 300 дан зиёд автотранспорт билан ҳамда зарур техника ва ҳимоя воситалари билан таъминланган.
Карантин даврида оператор ва провайдерлар томонидан янги абонентларни улаш ишлари тўхтатилмаган.
Мобиль алоқа операторлари томонидан 302 тадан ортиқ база станциялар интернет хизматларини кўрсатиш учун МОДЕРНИЗАЦИЯ қилинди.
Карантин даврида фойдаланувчилар томонидан интернет трафикдан фойдаланиш ҳажми сезиларли даражада ортаётган ҳолатда тармоқнинг ишончли ишлашини таъминлаш учун зарур техник ва ташкилий чоралар кўрилмоқда, - деди Аҳматов.