Ўзбекистондан 3 ойда қанча аҳоли хорижга кўчиб кетди?

2020 йил январь-март ойларида мамлакатимиз бўйича хорижга кўчиб кетганлар сони 1906 кишини ташкил этди.

Ушбу вақт мобайнида мамлакат бўйича кўчиб келганлар сони 40,1 минг кишини (39,6 минг киши республика ҳудудларидан, 0,5 минг киши хорижий давлатлардан), кўчиб кетганлар сони эса 41,5 минг кишини (39,6 минг киши республика ҳудудларига, 1,9 минг киши хорижий давлатларга) ташкил этди.

Ўзбекистонга хорижий давлатлардан кўчиб келганларнинг асосий қисми Қозоғистон (жами хориждан кўчиб келганларга нисбатан 34,1 фоизи), Тожикистон (28,6), Россия (19,6), Қирғизистон (7,1), Украина (1,2) ва бошқа мамлакатлар (9,4) ҳиссасига тўғри келди.

Ўзбекистондан хорижга кўчиб кетганларнинг асосий қисми Қозоғистон (жами хорижга кўчиб кетганларга нисбатан 64,8 фоиз), Россия (29,2), Қирғизистон (0,9), Исроил (0,9), Тожикистон (0,8) ва бошқа мамлакатларга (3,4) тўғри келди.