Ўзбекистонлик спортчиларнинг қишки Олимпия ўйинлари учун тайёрланган формаси намойиш этилди

Токио-2020 ёзги Олимпия ўйинларида Ўзбекистон делегацияси учун форма яратган 7SABER бренди Пекин-2022 қишки Олимпия ўйинларида иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар учун ҳам форма тайёрлади.

Қайд этилишича, Ўзбекистонда ҳам худди дунёнинг кўплаб давлатларида бўлгани каби МОҚнинг расмий ҳамкорлари делегацияга бепул хизмат кўрсатади. 7SABER бренди МОҚнинг расмий ҳамкори бўлган ҳолда, спортчиларга формани бепул тақдим этган.

"7SABER бренди иккинчи марта мамлакатимиз Олимпия делегациясига ҳомийлик қилаётгани биз учун катта шараф", дейди бренд асосчиси ва бош директори Ораз Абдураззоқов.

Таъкидлаш жоиз, ушбу Олимпия ўйинларида Комилжон Тўхтаев тоғ чанғисининг слалом ва гигант слалом дастурларида мамлакат шарафини ҳимоя қилади.