Ўзбекистоннинг “Боқий шаҳар”ида Ҳиндистоннинг байрами нишонланяпти

“Буюк ипак йўли” Самарқанд халқаро туризм маркази ҳудудидаги “Боқий шаҳар” мажмуасида Ҳиндистон мустақиллигининг 75 йиллигига бағишланган тантанали тадбир ўтказилмоқда.

Вилоят ҳокими ўринбосари Рустам Қобилов, Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Маниш Прабхат ва бугун Самарқанд шаҳрида меҳмон бўлиб турган Ҳиндистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Санжай Варма бошчилигидаги делегацияси аъзолари иштирок этаётган тадбирда кейинги йилларда Ўзбекистон ва Ҳиндистон давлатлари ўртасидаги таълим, тиббиёт, туризм, иқтисод ва бошқа йўналишлардаги ўзаро ҳамкорликлар ва уларнинг самаралари ҳақида сўз юритилди.

Байрам тадбирида ҳинд ва ўзбек санъаткорлари томонидан икки тилда куй-қўшиқлар ижро этилмоқда.