Пандемия даврида қўшимча манбалардан ажратилган 21,9 миллиард сўм маблағ нималарга сарфланган?

Пандемия даврида Самарқанд вилоятида қўшимча маблағлар ҳисобидан 21 миллиард 907 миллион сўм маблағ ажратилди.

Жумладан,

- дори-дармон захирасини яратишга 5 миллиард 675 миллион сўм;

- 108 та “Дамас” автомашинаси хариди учун 8 миллиард 589,2 миллион сўм;

- 10 та “Volkswagen Caddy” тез ёрдам автомашинаси сотиб олиш учун 3 миллиард 520 миллион сўм;

- 2 та “ISUZU” (автофургон) махсус автомашинаси хариди учун 700 миллион сўм;

- 5 дона замонавий Рентген аппарати учун 2 миллиард 290 миллион сўм;

- туман (шаҳар)лар маҳаллий бюджетларининг қўшимча маблағлари ҳисобидан коронавирус пандемиясига қарши курашиш учун 1 миллиард 132,8 миллион сўм маблағ ажратилди.

Шунингдек, пандемия даврида тадбиркорлик субъектларини қўллаб қувватлаш мақсадида, тегишли бошқармалар билан ҳамкорликда ер, мулк ва сувдан фойдаланиш учун солиқ тўловлари муддатини кечиктириш мақсадида имтиёзлар бериш бўйича халқ депутатлари вилоят Кенгашига хулосалар киритилди ва Кенгаш томонидан 193 та солиқ тўловчига ер, мулк ва сувдан фойдаланишдан апрель-сентябрь ойлари учун 6,9 миллиард сўм имтиёз берилди.

Самарқанд вилояти молия бош бошқармаси ахборот хизмати.