Парижда аср ўғрилиги: Луврдан ўғирланган нарсалар маълум бўлди

Франциянинг Лувр шаҳрида содир этилган жуда дадил ўғрилик ҳодисаси кўпчиликни ларзага солди. Жиноятчилар француз императорларига тегишли бўлган тўққизта қимматбаҳо буюмни — зебу-зийнатлар, сервиз, маржон, сирға, икки тож ва тўғнағични ўғирлаб кетишган, деб хабар бермоқда Le Parisien.
The New York Times маълумотларига кўра, ўғирланган буюмлар орасида “беқиёс қийматга эга” жиҳозлар ҳам бор: 4 мингдан ортиқ марварид ва олмос билан безатилган император оиласи аъзоси Евгениянинг бош кийими, 1855 йилга оид тўғнағич, 2 ярим мингта тош билан безатилган безак бант, сапфир сирға ҳамда Наполеон томонидан рафиқаси Мария Луизага совға қилинган зумрад маржон.
Ўғрилар, шунингдек, Евгениянинг тожини ҳам олиб чиқишга уринган, аммо қўриқчилар пайдо бўлганида уни ташлаб кетишган. Полиция ўғирланган буюмлардан бирини топганини маълум қилди, аммо аниқ қайсисини эканини ошкор этмаяпти.