Паст Дарғом тумани Маърифат кўчасидаги ночор симёғоч яроқлисига алмаштирилди

Бугун эрталаб сайтимизнинг “Кун фотоси” рукни остида Паст Дарғом тумани Жума шаҳридаги Маърифат кўчасида электр симёғочнинг ёрдамга муҳтожлиги хусусида хабар бергандик. Ушбу масалага "Ҳудудий электр тармоқлари" акциядорлик жамиятидан жавоб олдик.

Унда шундай дейилади:

Маълум бўлишича, Паст Дарғом тумани Жума шаҳридаги Самарқанд маҳалласи, Маърифат кўчасидаги симёғоч устунини номаълум юк автомошинаси уриб воқеа жойидан қочиб кетган. Оқибатда, симёғоч устуни яроқсиз ҳолга келиб қолган.

Ҳозирда Паст Дарғом тумани электр таъминоти корхонаси томонидан “шикастланган” симёғоч олиб ташланиб, яроқлисига алмаштирилди.

Эслатиб ўтамиз, айни вақтда электр энергияси таъминоти билан боғлиқ ҳолатлар юзасидан “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг 71-202-50-55, 78-150-75-64 рақамларига ёки Telegram’даги “Hududiy elektr tarmoqlari” AJ bilan muloqot” канали (@hetmuloqot, @HET_admin) орқали ҳам ўз мурожаатларингизни йўллашингиз мумкин.

“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ матбуот хизмати.