Паст Дарғомда 2020 йил ҳосили учун уруғлик пахтани тозалаш масалалари муҳокама қилинди

Паст Дарғом туманидаги Жума пахта тозалаш корхонасининг “М.Қўчқоров” уруғлик чигитни тайёрлаш цехида 2020 йил ҳосили учун уруғлик пахтани тозалаш, чигитни туксизлантириш, саралаш ва уруғлик чигитни қишлоқ хўжалик зараркунанда ҳамда касалликларига қарши дорилашга бағишланган вилоят семинари ўтказилди.

Унда вилоят ҳокимининг ўринбосари А.Нурқулов ҳамда вилоятдаги пахтага ихтисослашган туманлардан соҳага тегишли корхона ва ташкилот вакиллари иштирок этди.

Тадбирда ғўза навларини тўғри жойлаштириш ва сифатли уруғлик жамғармасини яратиш, уруғлик чигитни тайёрлашда назорат хизматининг фаолиятини тўғри ташкил этишга доир фикр-мулоҳазалар билдирилди.

2020 йил ҳосили учун фермер хўжаликларини сифатли уруғлик чигит билан таъминлаш мақсадида пахта тозалаш корхоналарига ғўзани касаллик ва зараркунандалардан ҳимоя қилишда уруғлик чигитни дорилашнинг аҳамияти ва уни сифатли ўтказиш бўйича тавсиялар берилди.

Паст Дарғом тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.