Паст Дарғомда 26 туп кўп миқдордаги “каннабис” гиёҳвандлик ўсимлигини ўстирган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Кеча, 8 июнь куни соат 10:45 да Паст Дарғом тумани ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган “Қорадори-2020” махсус тадбири давомида Паст Дарғом тумани Ўтарчи МФЙда яшовчи 51 ёшли З.Э. уйининг томорқасида жами 26 туп кўп миқдордаги “каннабис” гиёҳвандлик ўсимлигини экиб, парваришлаб келаётганлиги аниқланиб, ушбу ўсимликлар ашёвий далил тариқасида олинган.

Мазкур  ҳолат  юзасидан Паст Дарғом тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 270-моддаси 1-қисми (тақиқланган экинларни етиштириш) ва 25,273-моддаси 5-қисми (гиёҳвандлик воситалари уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни кўп миқдорда қонунга хилоф равишда сотишга суиқасд) билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят иши бўйича З.Э. гумон қилинувчи тариқасида жалб қилиниб процессуал тартибда ушланган.

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда.