Паст Дарғомда оилавий корхона 138 миллион сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди
- 14.07.2023 11:23
- 119
- Жиноят ва жазо
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда Паст Дарғом туманида фаолият юритувчи “X.M.” оилавий корхонаси иш бошқарувчиси Д.Х. корхона умумий овқатланиш шохобчасини газ тармоғига ўзбошимчалик билан улаб, 138 миллон сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.