Пахтачи тумани ҳокими маҳалла аҳли муаммо ва таклифлари билан қизиқди
- 14.02.2019 13:34
- 639
- Самарқанд
Пахтачи тумани ҳокими В.Раҳимов тумандаги 5-умумий ўрта таълим мактабида "Тинчлик" ва “Кўрпа” маҳалла фуқаролари, ўқитувчи ва ўқувчилар билан давра суҳбати ўтказди.
Суҳбат жараёнида туман ҳокими маҳаллалардаги турмуш шароитлари, муаммолар, одамларнинг тадбиркорлик ва томорқа имкониятлари билан шуғулланишлари аҳволи, таклифлар ҳақида баҳс-мунозара юритди. Аҳоли фикрларига қулоқ тутди. Аҳоли дуч келаётган коммунал хизматлар - электр энергияси, табиий газ, ичимлик суви ва йўл қурилиши каби муаммоларни бартараф этиш бўйича тегишли ташкилот раҳбарларига топшириқ ва кўрсатмалар берди.
Шунингдек, ҳоким мазкур таълим муассасасидаги шарт-шароитлар, ўқув-тарбиявий жараёнлар, олиб борилаётган машғулотлар билан ҳам яқиндан танишди, ўқувчи-ёшлар билан суҳбатлашди.
Пахтачи тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа