Пахтачи тумани ободонлаштириш бўлимининг ишчилари қонунга зид тарзда бўшатилган. Мажбурий ижро бюроси уларни вазифасига тиклади
Юртимизда амалдаги меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ходимлар, иш берувчилар, давлат манфаатларини эътиборга олган ҳолда, меҳнат бозорининг самарали амал қилишини, ҳаққоний ва хавфсиз меҳнат шарт-шароитларини, ходимларнинг меҳнат ҳуқуқлари ва соғлиғи ҳимоя қилинишини таъминлашга қаратилган. Унда шунингдек, меҳнат унумдорлиги ўсишига, иш сифати яхшиланишига, шу асосда аҳолининг моддий ва маданий турмуш даражаси юксалишига қаратилган нормалар белгиланган.
Шунингдек, Меҳнат кодекси меҳнат шартномасини ғайриқонуний равишда бекор қилиш ёки ходимни ғайриқонуний равишда бошқа ишга ўтказишнинг олдини олиш билан боғлиқ қоидалар ҳам ўз аксини топган. Башарти, шундай ҳоллар кузатилганда кодекснинг 112-моддасига кўра, ходим ишга тикланиши ва иш берувчига ходимга етказилган зарарни қоплаш мажбурияти юклатилади.
Фуқаролик ишлари бўйича Каттақўрғон туманлараро судида Собир Искандаров, Замира Аллаева, Фароғат Исканова ва Манзура Қурбоноваларнинг Пахтачи тумани ободонлаштириш бўлимидан ғайриқонуний равишда ишдан бўшатилганлиги факти ўз исботини топган. Суд шу асосда фуқароларни ишга тиклаш тўғрисида ҳужжат қабул қилган.
Табиийки, қонунда кўза тутилган муддатда суд қарори ижро қилинмаганлиги учун мажбурий ижросини таъминлаш чоралари кўрилади.
Мажбурий ижро бюроси Пахтачи тумани бўлими иш юритувидаги фуқаролар Собир Искандаров, Замира Аллаева, Фароғат Исканова ва Манзура Қурбоноваларни Пахтачи тумани бўлимига ишга тиклаш ҳақидаги ижро ҳужжати бўйича тегишли ҳаракатлар олиб борилди.
Натижада, ноқонуний ишдан бўшатилган ходимлар ободонлаштириш бўлимига ўз вазифасига қайта тикланди.
Мажбурий ижро бюроси Пахтачи тумани бўлими.