Пахтачилик Нилуфар Абдураимова республика фан олимпиадасида ғолиб бўлди

Тошкент шаҳрида академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари ва умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари ўртасида ўтказилган умумтаълим фанлари бўйича республика олимпиадасининг якунловчи босқичида пахтачилик Нилуфар Абдураимова ўзбек тили фанидан биринчиликни эгаллади.

Ҳозирда Самарқанд давлат университетининг академик лицейида таълим олаётган Нилуфар фан олимпиадасининг тўртинчи босқичида 94,75 балл тўплаб, мутлақ ғолибликни қўлга киритди.