Самарқандда "Ўқитувчилар олимпиадаси"нинг вилоят босқичи бўлиб ўтмоқда
- 24.09.2022 12:59
- 199
- Таълим
Иқтидорли ўқитувчиларни аниқлаш ва юқори малакали кадрлар тайёрлашнинг узлуксиз тизимини яратиш мақсадида республикамизнинг барча ҳудудларида математика, физика, кимё ва биология фанларидан "Ўқитувчилар олимпиадаси" бўлиб ўтмоқда.
Бугун Самарқанд шаҳридаги 80-умумий ўрта таълим мактабида “Ўқитувчилар олимпиадаси”нинг вилоят босқичига старт берилди. Жараёнда 190 нафардан ортиқ ўқитувчилар иштирок этмоқда.
Иштирокчиларнинг ишларини баҳолаш учун Самарқанд давлат университети, вилоят педагогларни янги методикаларга ўргатиш миллий маркази, академик лицейларининг аниқ ва табиий фанлар бўйича профессор-ўқитувчларидан иборат ҳакамлар ҳайъати шакллантирилган.
Олимпиада адолатли ва шаффоф ўтиши учун жараённи онлайн тарзда кузатиш имкони яратилган.
Теглар:
фан олимпиадаси
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 18:07
- Ўқинг, қизиқ!
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Кеча, 16:05
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Кеча, 16:05
- Мутолаа