Пайариқда аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказининг янги биноси фойдаланишга топширилди

Бугунги кунда мутлақо янгича кўриниш касб этган ушбу мажмуанинг очилишига бағишланган тадбирда туман ҳокимлиги ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.

Марказнинг янги биноси замонавий офис мебель жиҳозлари ҳамда компьютер техникалари билан таъминланди. Барча қулайликларга эга ушбу марказда аҳоли учун ҳам, марказ ходимлари учун ҳам замонавий шарт-шароитлар яратилган.

110 мингдан зиёд аҳолига хизмат кўрсатувчи мазкур марказ биноси қурилишини “У.Ш.Сабина” МЧЖ қурувчилари олиб бориб, қурилиш-тиклаш ишлари учун 1 млрд сўм маблағ сарфланди.