Пайариқдаги 10 та мактабда иккита хорижий тил ўқитиш ва касб-ҳунарга тайёрлаш йўлга қўйилмоқда

Президентнинг Самарқандга ташрифи давомида Оқдарё туманидаги 32-умумтаълим мактабида ўқувчи-ёшларни "Ҳаёт мактаби"га тайёрлаш, уларни касб-ҳунарга йўналтириш бўйича яратилган шарт-шароитлар билан танишган ва Оқдарё тажрибасини оммалаштириш хусусида сўз юритган эди.

Пайариқ туманидаги бир қатор мактабларда ўқувчиларни "Ҳаёт мактаби"га тайёрлаш, уларни касб-ҳунарга йўналтириш бошланмоқда. Туман ҳокимлиги хабарига кўра, навбати билан тумандаги 3, 15, 19, 20, 35, 62, 68, 71, 84 ва 102-умумтаълим мактабларида иккита хорижий тил ва касб-ҳунарга ўргатиш жорий этилиши режалаштирилган.