Пенсия жамғармаси коррупцияга қарши курашда жамоатчиликни ҳамкорликка чақирмоқда

Пенсия жамғармаси Самарқанд вилояти бошқармаси таъмагирлик, порахўрлик, ўз хизмат ва мансаб ваколатини суистеъмол қилиш каби салбий ҳолатларниг олдини олиш бўйича мурожаат эълон қилди.

“Пенсия жамғармаси тизимида Коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларга имкон яратаётган шароитларни йўқотиш мақсадида туман (шаҳар) бўлимларида бир жойда бир лавозимда 5 йил муддатдан ортиқ ишлаган Пенсия, нафақа ва бошқа тўловларни тайинлаш (қайта ҳисоблаш) ва тўловларни ташкил қилиш шўъбаси мудири ва мутахассислари ротация қилиш, Пенсия жамғармаси бошқармаси ва унинг қуйи тизимларига ишга қабул қилиш очиқ мустақил танловлар орқали эълон қилиниб, шаффоф танлов синовларидан муваффаққиятли ўтган номзодлар билан меҳнат шартномалари тузиш йўлга қўйилган.

Азиз Самарқандликлар! Сиз яшаётган худудда пенсия таъминоти билан боғлиқ жумладан, пенсия ва нафақаларни тайинлаш ва тўлашда, тизим бўйича тегишли ҳужжатларни расмийлаштириш ҳамда ижросини таъминлашда, ҳудудийпенсия бўлимларига мурожаат қилганда таъмагирлик, порахўрлик, ўз хизмат ва мансаб ваколатини суистеъмол қилиш каби салбий ҳолатлар, бюрократик тўсиқлар, умуман коррупцион вазиятлар кузатилганда Пенсия жамғармасининг 11-40 “Ишонч телефони”, www.pfru.uz расмий веб-сайти, @pensiyauzbot telegram boti, pension_uz@pfca.mf.uz электрон почталарига, Пенсия жамғармаси Самарқанд вилояти бошқармасининг 66-235-54-62, 66-233-47-50 Ишонч телефон рақамларига қўнғироқ қилишларингиз мумкин”, дейилади бошқарма хабарида.