Пенсия тайинлаш учун фуқародан энди фақат паспорт ёки ID-картаси талаб этилади

Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси вилоят бошқармаси ҳисобида бугунги кунда 465 мингдан ортиқ пенсия ва нафақа олувчи бор.

Йил давомида салкам 50 минг нафар фуқарога янгидан пенсия ва ижтимоий нафақалар тайинланади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 4 майдаги ПҚ-5102-сонли “Фуқароларга давлат пенсияларини тайинлаш жараёнини соддалаштириш ҳамда пенсия ва нафақаларни етказиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорлари билан 2023 йил 1 январдан бошлаб:

-  давлат пенсияларини тайинлаш учун фуқаролардан фақат паспорт ёки ID-картаси талаб этилиши белгилаб қўйилган.

Ёки давлат пенсияларини тайинлашда фуқаролардан меҳнат стажи, иш ҳақи, олий таълим муассасаларидаги ўқиш ҳамда ҳарбий хизмат даври тўғрисидаги ҳужжатларни талаб қилинмаслиги белгилаб қўйилган.

Шунга асосан фуқаролар эндиликда пенсияга чиқишда фақат паспортлари ёки ID-карталарини тақдим этадилар.

Пенсия жамғармаси ходими пенсияга чиқиш ҳуқуқи пайдо бўлган фуқаронинг паспорт маълумотларини “Пенсия” дастурига киритади ва “Ягона миллий меҳнат тизими” (ЯММТ ) ахборот тизимига сўровнома юборади. ЯММТдаги иш стажлари тўғрисида маълумотлар олинади.

Худди шундай Халқ банки ёки Солиқ қўмитаси ахборот тизимидаги иш ҳақи маълумотлар олиниши мақсадида сўровномалар юбориш орқали олинади.

Ушбу қарор билан фуқароларга катта енгиллик яратиб берилди, иш стажини тасдиқловчи меҳнат дафтарчаси ёки бошқа ҳужжатларни излаб овора бўлмайдилар, пенсия олиш ҳуқуқлари пайдо бўлганда фақат паспортлари билан Пенсия жамғармасига мурожаат этиб пенсия тайинлаш масалалари ҳал этадилар.

Абдурашид Раҳимов,

Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Самарқанд вилояти бошқармаси шўъбаси раҳбари.