Пенсияларни нақд пулда олиш борасида ҳеч қандай чекловлар киритилмаган. Бироқ...
- 21.04.2020 12:23
- 201
- Иқтисодиёт

Сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда пенсия тўловларини пластик карталарга ўтказиш орқали тўлаш масаласи кенг муҳокама қилинмоқда. Шу ўринда бунинг асл моҳиятни тўғри англаш мақсадга мувофиқ.
Аввало, бу масала маълум муддатда, босқичма-босқич рўёбга чиқарилади. Чунки ахборот коммуникация технологияларидан фойдаланиш янада такомиллашиб бораётган бир пайтда нақд пулсиз ҳисоб-китобларнинг масофадан туриб амалга ошириладиган янги турлари кенгая боради.
Шу билан бирга, бу жараёнга параллел равишда нақд пул олиш имкониятини берадиган банкоматлар тизими кенгайтирилади. Шунингдек, жаҳон тажрибасида кенг қўлланилаётган нақд пулдан фойдаланишни минимал қисқартиришга эришилади.
Лекин бугунги кунда пенсионерлар ўз пенсияларини нақд пулда олишларига ҳеч қандай чекловлар киритилмаганини ҳам таъкидлаш жоиз.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ахборот хизмати.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Маҳалланинг фариштаси
- 34 дақиқа аввал
- Мутолаа
Дарахт устидаги қишлоқ
- 38 дақиқа аввал
- Ўқинг, қизиқ!
Аҳоли ва қишлоқ хўжалиги рўйхатга олинади
- 40 дақиқа аввал
- Жамият
Исроил қўшинлари чиқарилгандан сўнг Ғазодаги ҳолат
- 2 соат аввал
- Хориж
От тепкисин от кўтарар, туя эмас
- 2 соат аввал
- Мутолаа