Пластик ёмғирлар
Жаҳон етакчилари иқлим бўйича саммит ўтказишни давом эттираётган вақтда улкан кимё индустрияси бирор-бир чекловсиз инсоният яшаётган муҳитни пластика билан аёвсиз тўлдириб ташламоқда.
...Яқинда олимлар биринчи марта пластик ёмғир ҳодисаси билан тўқнаш келдилар. АҚШда ўтказилган тадқиқотлар мамлакатнинг 11 та олис ҳудудидан олинган алоҳида-алоҳида ҳаво намуналарида 98 фоиз ёмғир сувида пластик зарралари мавжудлигини кўрсатди. Зарралар атмосфера баландликларига чиқариб ташланади. Уларда нам тўпланиб, ёмғир булутлари ҳосил бўлади ва пластик ерга ёғилади. Корхоналар атмосферага чиқарадиган ёмғирли кислоталарнинг олдини олса бўлади, аммо пластик ёмғир билан курашиш амалда имконсиз.
Ҳар йили Америка осмонида минглаб тонна ушбу зарралар ёғилади, бу 120 миллион пластик идиш дегани. Гап эса мамлакатнинг атиги 6 фоиз ҳудудидаги ҳодиса ҳақида боряпти. Жаҳон миқёсида олинадиган бўлса, қандай даҳшатли ҳолат инсониятга таҳдид солаётганини тасаввур этиш қийин эмас.
Тинч океанидаги Хендерсон ороли яқин қитъадан 3000 миль нарида жойлашган. Бироқ, олимлар унда қумдан намуна олишганда бу ерда улкан миқдорда пластик йиғилиб қолганини аниқладилар. Пляжнинг бир квадрат метр қумида 23 грамм пластик зарраси бор экан.
Оролнинг учта пляжи бу ерда океан оқими олиб келган чиқинди қатлами билан қопланган. Ҳатто бу ерда ўтган асрнинг 80-йилларида чиқарилган пластик ўйинчоқ топилди. Ваҳоланки, Хандерсин ороли Ер юзида ҳали инсон қадами етмаган қўриқхона ҳисобланарди. Ҳатто ЮНЕСКОнинг бутунжаҳон мероси мақомини олган.
Оролдаги чиқитларни ажрата туриб, олимлар Европа, Африка, Америка ва Осиёдан оқиб келган пластик буюмларни топдилар. Алхусус, орол юза қисми 4 миллиард пластик зарралар билан қоплангани маълум бўлди. Аммо етакчи мамлакатлар ҳукуматлари ва сиёсатчилар табиий буюмлар ўрнига кимё саноати, пластик фалокатни тезлаштираётган янги-янги материаллар ишлаб чиқараётганини кўрмасликка олмоқдалар. Пластика ҳамма жойда учраяпти, унинг майда зарраларини санитария-гигиена, косметик маҳсулотларда ҳам кўриш мумкин. Кўзга кўринмас зарралар атроф-муҳитга, автомобиль покришкаларини йўлга ишқаланишидан ҳам пайдо бўлмоқда. Битта кир ювиш машинаси синтетик кийим-кечаклар ювилганда 700 мингта пластик зарра толасини тўзғитади.
Бир неча ўн йиллар аввал ташланган пластик пакет йиллар давомида ҳавода учиб юради ёки сон-саноқсиз зарралар кўринишида тупроқда, сувда тўпланади. Дунё океани 125 триллион пластик зарраларини таркибида сақламоқда, унинг улкан чўкмалари ерда ҳам тўпланган. У ўсимликлар ўсишини секинлаштиради, ҳосилдорликни пасайтиради, оқибатдап кўпроқ кимёвий ўғитдан фойдаланишга мажбур этади.
Водопровод сувининг бешта қитъадан олинган намунаси 83 фоиз пластика билан ифлосланганини кўрсатди. Экспертлар хулосаси ғоят ташвишли. Улар атроф-муҳитни ифлостираётган ҳаддан ташқари кўп пластик зарраларни бирорта тозалаш тизими фильтрлашга қодир эмас, деган фикрдалар.
“Мир новостей” (2021 й, 17-сон) ҳафтаномасидан Т.Шомуродов тайёрлади.