Покистон парламенти тарқатиб юборилгач низолар кучайди, тарқатиш тўғрисидаги қарор бекор бўлиши мумкин

"Уят!". Парламент вице-спикери 220 миллиондан ортиқ жанубий Осиё давлатида муддатидан олдин сайловлар ўтказилишига йўл очиш учун палатани тарқатиб юборганида Покистон қонунчилари шундай дейишди.

Бош вазир Имрон Хон аниқ муваффақиятга эга ишончсизлик вотуми билан тўқнаш келганидан кейин бу ҳаракатни бошлади.

Покистон парламенти вице-спикери Қосим Хон Сури якшанба куни Бош вазир Имрон Хон ҳукуматига ишонч масаласида овоз беришни бекор қилиб, бундай хорижий аралашув орқали овоз бериш Конституцияга зид бўлишини таъкидлади.

Парламент тарыатилишини оқлаш мақсадида Хон ҳукуматини ағдариш ниятида Қўшма Штатлар билан ҳамкорликда сиёсий мухолифатни айблади.

"Тузумни ўзгартириш таклифи, миллионлаб одамлар хоҳиш-иродасига суиқасд ва хорижда тайёрланаётган ишончсизлик вотуми рад этилди. Ушбу хиёнат бутун халқ кўз ўнгида бўлди. Хоинлар бу фитнани режалаштиришган эди", - деди Хон.

 “Ҳеч бир хорижий давлат сайланган ҳукуматни ағдариш учун тил бириктиришга ҳаққи йўқ”, дея унинг сўзларини келтиради Dawn.

Вашингтон бу айбловларни қатъиян рад этди. Шунга қарамай Исломободда кескинлик кучаймоқда. Охирги мухолифат намойишлари тартибсизликларга айланиб кетди ва хавфсизлик хизмати шаҳарни назорат остига олди. Гигант юк ташиш контейнерлари пойтахтдаги дипломатик квартал ва бошқа муҳим ҳукумат биноларига киришни тўсиб қўймоқда. Шанба куни “Американи қўллаб-қувватлаганлар хоиндир” шиори остида бош вазир тарафдорларининг ҳам митинги бўлиб ўтди.

Мухолифат Олий судга парламентни тарқатиб юбориш тўғрисидаги қарорни бекор қилиш учун ариза берган.