Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Пора берган жиноятчими ёки уни олган?

Самарқанд шаҳридаги Ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникумида бўлиб ўтган навбатдаги давра суҳбатида шу каби саволларга жавоб изланди. Тадбирда Самарқанд вилояти суди судьялари коррупцияга оид жиноятлар ва улар келтириб чиқарадиган оқибатлар ҳақида батафсил маълумот берди.

- Фуқароларни ҳуқуқий билимдон ва саводхон, ижтимоий-сиёсий фаол шахс сифатида камол топтириш ҳамма даврларда ҳам долзарб масала ҳисобланган, - дейди вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати судьяси Ф.Қаршиев. – Кейинги даврда қонунчилигимизга киритилган қатор ўзгартиш ва қўшимчалар тарғибот ишлари аҳамиятини янада оширди.

Шу ўринда бир нарсани таъкидлаш керак, жамиятнинг фаол қатлами кундалик ҳаётда ҳар хил муносабатларга киришиши нуқтаи назаридан турли ҳуқуқий саволларга дуч келади. Бугунгидай тадбирлар эса уларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш баробарида шахсий муваффақиятларида муҳим роль ўйнаши шубҳасиз.

Дарҳақиқат, давра суҳбати давомида иштирокчилар Конституциявий суд, жорий йилда ўтказиладиган президентлик сайлови билан бирга меҳнат низоларини ўзига хос жиҳатлари билан қизиқишди. Шунингдек, мулоқот давомида қарз ва кредит шартномаларини тушунчаси, шакли ва турлари саволлар ўртага ташланди.

Тадбир иштирокчилари томонидан берилга барча саволларга вилоят суди судьялари томонидан батафсил тушунтириш берилди.