Пост-патруль хизмати машинасида чақалоқ дунёга келди
Тошкент шаҳар ИИББ ППХ бригадаси 4-батальони 4-отряди ходимлари патруллаш давомида Учтепа тумани, Истироҳат кўчаси ва Тошкент ҳалқа автомобиль йўли кесишмасида икки нафар аёлни кўрганларида соат тунги икки атрофида, аёллардан бири эса ҳомиладор эди.
Ҳолатни тушунтиришнинг кераги йўқ: ёш аёл зудлик билан туғруқхонага етказилиши керак эди. Ходимлар бўлажак онани ва унинг қайнонасини мошинага ўтқазиб, энг яқин шифохона томон йўл олишди.
3-шаҳар болалар клиник шифохонасигача (олдинга “Она ва бола” маркази) оз масофа қолганда Нафисани тулғоқ тутди.
Шу онда сафдор С.Мурадов ва Б.Тошпўлатовлар малака ошириш дарсларида биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш соатлари қўшилгани учун шукр қилдилар. Тез орада ППХ машинасида янги инсон дунёга келди. Бахтиёр буви ва она ППХ ходимларига ёрдам учун миннатдорчилик билдиришди.
Ёш она ва гўдак шикофорларга топширилди, деб хабар берди Тошкент шаҳар ИИББ.
Тиббиёт ходимлари она ва унинг гўдак ўғлининг ҳолини ўрганиб, ходимларга уларнинг ҳолати қониқарли эканини, боланинг вазни 3100 грамм эканини айтиб, ходимларни тўғри иш тутганлари учун мақтаб қўйишди.