Президент Сурхондарёга жўнаб кетди
- 06.04.2019 16:34
- 112
- Ўзбекистон
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Термиз шаҳрида бўладиган Халқаро бахшичилик санъати фестивалининг очилиш маросимида иштирок этиш учун 5 апрель куни Сурхондарё вилоятига жўнаб кетди.
Давлатимиз раҳбарининг 2018 йил 1 ноябрдаги "Халқаро бахшичилик санъати фестивалини ўтказиш тўғрисида"ги қарори ижроси доирасида илк бор ўтказилаётган ушбу фестиваль ўзбек миллий бахшичилик ва достончилик санъатининг ноёб намуналарини асраб-авайлаш ва ривожлантириш, кенг тарғиб қилиш каби эзгу мақсадларга қаратилган.
Халқаро фестивалда мамлакатимиз бахшичилик мактаблари вакиллари, санъат ихлосмандлари билан бирга, жаҳоннинг 80 дан зиёд давлатидан келган 300 дан зиёд меҳмон иштирок этади.
Теглар:
Сурхондарё