Сурхондарё вилояти ҳам коронавирусдан холи ҳудудга айланди

Сўнгги соатларда Тошкент шаҳрида 17, Хоразм вилоятида 2, Сурхондарё вилоятида эса 1 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор тузалди ва реабилитацияга кузатилди.

Эътиборлиси, Сурхондарё вилояти ҳам Жиззах, Қашқадарё ва Фарғона вилоятлари каби коронавирусдан холи ҳудудлар сафига қўшилди.

ССВ матбуот хизмати хабарига кўра, мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар 2369 нафарга етди.