Сурхондарёдаги тўйда қоидаларга амал қилинмагани учун 250 дан ортиқ фуқаро карантинга олинди
- 17.06.2020 11:15
- 321
- COVID-19
Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов маҳаллий телевидение орқали чиқиш қилиб, вилоятдаги ҳозирги эпидемиологик вазият ҳамда коронавирус инфекцияси тарқалиб кетишининг олдини олиш учун кучайтирилган тартибда зарур профилактик чора-тадбирлар кўрилаётгани ҳақида маълум қилди.
Шунингдек, тўй ва маракаларнинг белгиланган талаблар бўйича ўтказилмаганлиги оқибатида кўплаб фуқаролар карантинга олинмоқда.
Хусусан, Музработ туманида ўтказилган тўйда белгиланган карантин қоидаларига амал қилинмаганлиги туфайли 250 дан ортиқ фуқаро карантинга олинди.
Шу тариқа ҳозирда вилоятда 4118 нафар фуқаро карантинга олинган. Уларнинг 298 нафари тиббиёт муассасаларида, 678 нафари сиҳатгоҳ ва махсус биноларда, 3142 нафари эса ўз уйларида кузатувда бўлиб турибди.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- 18 дақиқа аввал
- Мутолаа
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 19:57
- Ўқинг, қизиқ!
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Кеча, 16:05
- Мутолаа