«Президент юзига шапалоқ»: Республикачилар АҚШ Конгрессига сайловларда ғалаба қозониши мумкин. Бу жаҳон сиёсатини қандай ўзгартиради?
8 ноябрь куни АҚШ Конгрессига бўлиб ўтадиган оралиқ сайловлар арафасида демократлар Сенатда (юқори палатада) ҳам, Вакиллар палатасида ҳам кўпчиликни сақлаб қолиш умидини йўқотаётган кўринади.
Америкаликлар демократлар сиёсати мамлакатни инқирозга олиб бораётганидан ҳавотирда, бу эса Демократик партияни қўллаб-қувватлаш даражасига бевосита таъсир қилади. Ижтимоий сўровларга кўра, республикачилар Сенатда ишончли кўпчиликни қўлга киритган ҳолда, тахминан 54 ўринга, Вакиллар палатасида эса 30-35 ўринга умид қилиши мумкин.
Бу ҳолда республикачиларнинг Конгрессдаги деярли юз йил ичида энг катта вакиллиги бўлади. Бундай ўзгаришлар Жо Байденнинг кейинги икки йиллик президентлиги ва унинг маъмурияти сиёсатига, жумладан, ташқи сиёсатига ҳам таъсир қилиши муқаррар. Республикачилар кўпчилик Украинага ҳарбий ва молиявий ёрдам учун бюджет маблағларини ажратиш борасида анча қаттиққўл бўлиши кутилмоқда ва бу харажатларни жиддий қисқартиришни талаб қилиши мумкин.
Статистик маълумотларга кўра, оралиқ сайловларда ютуғ АҚШнинг амалдаги президентига қарши бўлганлар томонида бўлади. Президентлик кампаниясидан икки йил ўтиб, улар кўпинча амалдаги президентнинг юзига «шапалоқ уриш» ва унинг сиёсатини тўғри йўналишга бошлаш усулига айланади.
2022 йилги оралиқ сайловлар 2010 ва 2018 йиллардаги кампанияларни эслатади: АҚШ Конгресси устидан назорат Оқ уйдаги партия қўлидан тушиб қолиши мумкин. Бу йил АҚШ Демократик партияси бир вақтнинг ўзида иккала палатани - Вакиллар палатаси ва Сенатни ҳам йўқотиш хавфи бор.
Сентябрь ойидаги социологик сўровларга кўра, мустақил сайловчиларнинг 51 фоизи, яъни икки партиянинг ҳам вакили бўлмаганлар республикачиларга овоз беришни хоҳлайди. 53 фоиз мустақил сайловчилар амалдаги президент Жо Байден сиёсатидан норози
Республикачилар ғалаба қозонса
Улар Жо Байден маъмурияти ташаббусларининг аксариятига тўсқинлик қила бошлайди
Мисол учун, республикачилар федерал судьялар учун президентликка номзодларни блоклаши ёки ҳатто Капитолийга бостириб киришга оид терговга қарши чиқишлари, АҚШ ҳарбийларининг Афғонистондан олиб чиқиб кетилиши, шунингдек, ҳукуматни суиистеъмол қилиш каби ўз терговларини бошлашга ҳаракат қилишлари мумкин.
Энг кам эҳтимолий, аммо потенциал оммавий ахборот воситалари ва 2024 йилги президентлик кампанияси учун муҳим бўлган сценарийлардан бири - 2020 йилги сайлов натижаларини алоҳида штатларда кўриб чиқиш ва ҳатто Жо Байденга импичмент эълон қилишга уринишдир.
Г.Холдорова тайёрлади.