Профессор Ҳ. Боймуродов: “Чиқиндилар териб олинишига кенг оммани жалб этиш лозим”
Аҳоли томонидан доривор ҳамда косметика ашёси сифатида уларнинг узлуксиз равишда йиғиб олиниши ҳамда камайишига сабаб бўлмоқда. Яна бир қатор ўсимлик ва ҳайвон турлари атроф-муҳитнинг ифлосланиши натижасида камайиб бормоқда.
Ҳар йили бутунжаҳон атроф-муҳитни муҳофаза қилиш кунида жамоатчилик эътибори яна бир бор ушбу муаммоларга қаратилади. Жумладан, Самарқанд давлат университети талаба ва ўқитувчилари томонидан "Зарафшон" давлат миллий боғига экскурсия уюштирилиб, боғ атрофидаги замонавий дунёдан дарак берувчи барча материаллар – пластик идишлар, қоғоз, целлофан пакетлар ва бошқа чиқиндилар териб олинади. Аммо бу каби тадбирларга, фикримизча, кенг оммани жалб этиш лозим. Келажак авлоднинг бизга вақтинчалик омонати бўлмиш табиатни сақлаш ҳар бир инсоннинг вазифаси эканини барча ҳис этсагина "Қизил китоб"имиз саҳифалари кўпаймаслиги мумкин.
Ҳусниддин БОЙМУРОДОВ,
биология фанлари доктори,
профессор.
Мақоланинг тўлиқ матнини “Зарафшон” газетасининг 5 июнда чоп этилган 66 сонида ўқинг!