Профилактика инспектори Зарафшон дарёсида оқиб кетаётган фуқарони қутқариб олди
- 29.06.2020 12:20
- 501
- Самарқанд
Кеча, 28 июнь куни соат тахминан 13:30 ларда Самарқанд шаҳар Ўзбектракт кўчаси ва Ойдин йўли кўчаси кеcишмаси яқинида “Зарафшон” дарёсида оқиб келаётган, Жиззах вилояти Зомин туманида яшовчи, 1988 йилда туғилган фуқаро профилактика катта инспектори катта лейтенант Зоҳид Бекназаров томонидан қутқариб қолинди.
Фуқаро эҳтиётсизлиги оқибатида сувга тушиб кетиб, “Зарафшон” дарёсида оқиб кетган. Шу ҳудудда профилактик тадбирларни амалга ошираётган профилактика инспектори, катта лейтенант Зоҳид Бекназаровнинг ҳолатга кўзи тушиб қолиб, зудлик билан воқеа жойига етиб келиб, оқар сувдан фуқарони чиқариб олиб, ҳаётини сақлаб қолган.
Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати хабарига кўра, фуқарога тезкорлик билан биринчи тиббий ёрдам кўрсатган.