"Пропан-метан заправка"да юз берган ёнғин уч соатдан ортиқ вақтда бартараф этилди
- 02.06.2020 17:17
- 384
- Ҳодиса
Жорий йилнинг 2 июнь куни тахминан соат 11:37 да Қорақалпоғистон Республикаси Беруний тумани, Беруний кўчасида жойлашган “Икром Азиз” МЧЖга қарашли универсал (пропан-метан-солярка) ёқилғи қуйиш шаҳобчасида ёнғин содир бўлган.
Бирламчи маълумотларга кўра, ёнғин натижасида ер устида жойлашган 25 тонналик 2 та сиғим ва 2 та “ЗИЛ-130” ёқилғи ташиш автомашиналари ёнган. Бундан ташқари, ушбу сиғимлар ёнида 10 тонналик 3 та бўш, тахминан 30-50 тонналик 2 та сиғим жойлашган.
Мазкур ҳолат юзасидан воқеа жойига Қорақалпоғистон Республикаси фавқулодда вазиятлар бошқармасининг 6 та ёнғин-қутқарув гуруҳи етиб борган.
Ҳозирча келиб чиққан ёнғиннинг сабаби ёқилғини қуйишда хавфсизлик қоидаларига риоя этмаслик, деб тахмин қилинмоқда.
ФВВ матбуот хизмати хабарига кўра, ёнғин соат 14:05 тўлиқ ўчирилган.
Жабрланган ва ҳалок бўлган фуқаролар тўғрисида хабар келиб тушмаган.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Аҳоли манфаатларини ҳимоя қилиш - бош мақсадимиз
- 43 дақиқа аввал
- Самарқанд
Қўшқўрғондаги отишма
- Бугун, 11:54
- Мутолаа
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Бугун, 10:05
- Мутолаа
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 19:57
- Ўқинг, қизиқ!