Пул ҳақида қизиқарли фактлар: 100 долларлик купюрадаги 10 килограмм пул қанча бўлишини биласизми?
Пуллар.... миллионлаб одамларнинг орзуси бўлиб қолган иштиёқи, куч ва эркинлик берадиган воситадир. Улар ҳақида китоблар ёзилган, фильмлар яратилган, кўплаб ёрқин масал ва афоризмлар мавжуд.
Бугун пул билан боғлиқ қизиқарли фактлар тўпламини эътиборингизга ҳавола этамиз.
1. Ейиладиган пуллар
Турли мамлакат ва маданиятларда, турли давраларда дон, ёнғоқ, ўсимлик мойи, шакар, туз, мевалар, алкоголь, чой, қуритилган гўшт, какао пул эквиваленти ёки оддийгина “еб бўладиган” пул сифатида ишлатилган.
2. Қоғоз пулларининг умри
Оддий купюранинг ўртача ишлаш муддати 2-3 йил. Аммо, доллар ўртача 9 йилгача яшайди.
3. Пластик пуллар
Австралия – пластик пуллардан оммавий равишда фойдаланишни бошлаган биринчи мамлакат. Бу мамлакат доллари юпқа пластикдан ясалган. Эндиликда элликдан ортиқ мамлакатлар пластикдан ясалган банкноталардан фойдаланмоқда.
4. Дунёда энг кенг тарқалган купюра
Дунёда кенг оммалашган ва энг кўп тарқалган пул - бу АҚШнинг 100 долларлик купюрасидир.
5. Спарталик пуллар
Спартада пул сифатида сим чивиқлари ишлатилган. Улар узун, оғир, ноқулай эди, бундай таёқларни олиб келиш учун арава керак бўларди. Ҳатто металлнинг ўзи ҳам кейинчалик ундан фойдаланиш учун яроқсиз бўларди, чунки у сиркада ботирилар эди. Бу мамлакат аҳолиси ҳирсга берилмаслиги ва бойлик ҳақида камроқ ўйлашлари учун қилинган.
6. Бир миллион қанча юк босади?
Бир миллион АҚШ доллари, агар у фақат 100 долларлик купюрани ташкил этса, 10 килограмм юк босади.
7. Биринчи қоғоз пуллар
Биринчи қоғоз пуллар Хитойда XI асрнинг бошларида пул ўрнини босувчи квитанциялар сифатида ишлаб чиқарилган.
8. Мўйна пуллар
Шарқий славянлар араб мамлакатлари билан савдо-сотиқ қилишда сувсар терисидан фойдаланишган. Бундай ҳисоб-китобларни улар "кун” деб номлаган.
9. Оғир мукофот
1748 йилда Михаил Ломоносовга 2 минг рубль миқдорида давлат мукофоти тўланган. Ўша пайтда мамлакатда қоғоз пуллар йўқ эди, олтин ва кумуш эса етарли бўлмаган. Шундай қилиб, у уйига 3,5 тонна мис тангалардан иборат совринни аравада олиб кетди.
10. Қирол сиймоси
Ўз профилини тангаларга зарб қилишни буюрган дунёдаги биринчи ҳукмдор Македониялик буюк Александр бўлган. Аммо ўзининг исмини биринчи бўлиб пулларга ёздирган Юлий Цезарь бўлган.
Баҳора тайёрлади.