Путин Россияда яшаш қийинлашиб бораётганини тан олди

Бугун телеэфир орқали россияликлар билан бевосита мулоқот ўтказаётган президент Путин, ўзига йўлланаётган саволлар ва мурожаатларга жавоб берар экан  Россияда яшаш қийинлашиб бораётганини тан олди.

Бошловчи мурожаат йўллаган фуқаролардан бирининг "Ҳаёт кундан-кун оғир бўлиб бораяпти, бунга нима дейсиз? деган саволини ўқиб берганда Путин бу саволга жавобан "Тўғри, ҳақиқатдан шундай" деб жавоб берган.

Путиннинг сўзларига кўра, бундан бир неча йил олдинги воқеалар Россияда аҳоли турмуш даражасининг тушиб кетишига сабаб бўлган. Энди ҳозир ўша ҳолатдан чиқиб кетиш ва аҳолининг реал даромадларини ошириш устида ишлар олиб борилмоқда.

У россияликларнинг асосий даромадлари кредитларни тўлашга сарфланаётганини айтган. Аммо 2013 йилдан бошлаб ўртача иш ҳақи 45 минг рублга етган.

Путин бу рақамлардан хафа бўлишга уринмади, дейилади хабарда.